• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 28 мая 2023

Андижонда севган қизини каналдан қутқармоқчи бўлган йигитнинг ўзи оқиб кетди

Қиз сувга тушиб кетган пайт йигит уни қутармоқчи бўлиб, сувга тушган. Қиз қутқарилган аммо, 20 яшар йигит чўкиб кетган.

264
0
ЎзАрхив

Андижонда 20 ёшли йигит каналда чўкиб кетиб, вафот этди. Бу ҳақда UzNews.uz'га Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов хабар берди.

Аниқланишича, Марҳамат туманидан оқиб ўтувчи Жанубий Фарғона каналида содир бўлган.

Ҳолат юзасидан сўралган гувоҳларнинг кўрсатмасига кўра, Марҳамат туманида яшовчи 2003 йилда туғилган Н.А. шу туманда яшовчи, ўзига аввалдан таниш бўлган Х.Г. каналга тушиб кетгани сабабли қутқариш мақсадида сувга тушган. Шу пайт Х.Г.ни атрофдаги одамлар қутқариб қолган. Аммо, йигит оқиб кетган.

Орадан уч кун ўтиб, йигитнинг жасади каналнинг "Полвонтош" МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи қисмидан топилган. 

Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида шахслардан тегишли тушунтириш хатлари олиниб, тегишли ташкилотларга алоҳида топшириқлар юборилиб, суд-тиббий экспертизаси тайинланган. 

Ҳолат юзасидан ҳозирда терговга қадар текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда, натижаси юзасидан қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.

264
0