• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 17 марта 2023

Ўзбекистоннинг 9 та вилоятида сел келиши кутилмоқда

Ўзгидромет қатор вилоятларда сел-сув тошқини юзага келиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

876
0
Деҳқонобод тумани ҳокимлиги

Ўзгидромет раҳбари Ҳабибуллахўжа Шерзодхўжанинг хабар беришича, 18-21 март кунлари кутилаётган кучли ёғингарчилик сабабли республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел келиш хавфи мавжуд. Қуйидаги ҳудудларда яшовчилар сел хавфидан огоҳлантирилмоқда:

— Қашқадарё вилояти: Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Ғузор туманлари;

— Сурхондарё вилояти: Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон, Музработ туманлари;

— Самарқанд вилояти: Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттақўрғон, Пайариқ, Жомбой, Иштихон туманлари;

— Навоий вилояти: Хатирчи, Навбаҳор, Нурота, Конимех, Кармана туманлари;

— Жиззах вилояти: Зомин, Бахмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Фориш, Янгиобод туманлари;

— Тошкент вилояти: Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўрта Чирчиқ, Юқори Чирчиқ туманлари ва Ангрен, Олмалиқ шаҳарлари;

— Наманган вилояти: Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон туманлари;

— Фарғона вилояти: Сўх, Шоҳимардон, Фарғона, Бешариқ туманлари;

— Андижон вилояти: Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат туманлари ва Хонобод шаҳри.

876
0