• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Спорт 16 марта 2023

Яна пенальтилар серияси, 3 та сейв ва Ўзбекистон U-20 финал йўлланмасини қўлга киритган ўйиндан фотогалерея

Ўзбекистон U-20 финал босқичида Ироқ U-20 терма жамоасига қарши бош соврин учун майдонда саф тортади.

764
0
UzNews.uz / Жаҳонгир Сотволдиев

Ўзбекистон 20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионатига мезбонлик қилмоқда. Ушбу мусобақанинг ярим финал босқичида мусобақа мезбони Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Жанубий Корея терма жамоасига қарши баҳс олиб боришди. Жанговар руҳда ўтган ўйиннинг асосий ва қўшимча дақиқаларида ҳисоб очилмади (0:0) ва ғолибни аниқлаш учун пенальтилар сериясига мурожаат қилинди.

Ўзига хос лотереяда Равшан Ҳайдаров шогирдлари рақибларини 3:1 ҳисобида мағлуб этишди. Ўзбекистон U-20 дарвозабони Отабек Боймуродов рақиб жамоа футболчилари тепган тўпларнинг учтасини қайтарди ва жамоаси финал йўлланмасини қўлга киритишига катта ҳисса қўшди. Шиддатли кечган учрашувда олинган фотоларни қуйида томоша қилишингиз мумкин.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 18 март куни Осиё кубоги финал босқичида Ўзбекистон U-20 Ироқ U-20 терма жамоасига қарши баҳс олиб боради. Учрашув Тошкентдаги «Бунёдкор» стадионида 19:00 да старт олади.

764
0