• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 14 марта 2023

Қирғизистонда 5 ёшли қизчанинг юзига қайчи кириб кетди — фото (18+)

Қизалоқ cтолдан йиқилиши оқибатида қайчи унинг юзига 6-7 см узунликда кириб кетган.

1184
0

Қирғизистоннинг Қорасув туманида 5 ёшли қизча столдан йиқилиши оқибатида унинг юзига қайчи кириб кетди. Бу ҳақда мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлигига таяниб, маҳаллий нашрлардан бири хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, ҳодиса 9 март куни содир бўлган. Қизалоқ уйида ўйнаётган вақтида столдан йиқилиб тушган. Оқибатда, қизнинг қўлида бўлган қайчи унинг юзига кириб кетган. Шундан сўнг, у зудлик билан шифохонага олиб борилган.

Шифокорнинг айтишича, қайчи қизнинг юзига 6-7 см узунликда кирган. Мураккаб операциядан сўнг қайчи чиқариб олинган.

"Яхшиямки, қайчи йирик артерия томирларига тегмапти, акс ҳолда боланинг ҳаёти жиддий хавф остида қоларди. Ҳозирда қизнинг аҳволи яхши. У касалхонадан чиқишга тайёрланмоқда", - дейилади касалхона берган баёнотда.

1184
0