• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Криминал 10 марта 2023

ДХХ катта миқдордаги наркотик моддаларининг савдосига чек қўйди

Наркотик моддалар Қирғизистондан Ўзбекистонга контрабанда йўли орқали олиб кирилган.

568
0
Видеодан кадр

Тезкор тадбирларда катта миқдордаги наркотик моддаларнинг “ўзбек-қирғиз” давлат чегарасидан ноқонуний ўтказилган ҳолати аниқланди, дея хабар бермоқда ЎзА.

Давлат чегарасининг Янгиқўрғон тумани ҳудудидан ўтувчи қисмида номаълум шахслар томонидан қолдириб кетилган 14 кг 512 гр. “гашиш” моддаси борлиги аниқланди.

“Наманган—Тошкент” йўналишида ҳаракатланаётган автомашинада Фарғонада туғилган фуқарога тегишли қўл сумкаси ичида 50 гр. “героин” моддаси, 672 дона “Регапен” ва 300 дона “Тропикамид” кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги аниқланди.

Тезкор тадбир давом эттирилиб, Қирғизистон фуқароси томонидан Янгиқўрғон тумани ҳудудига контрабанда йўли билан ўтказилган гиёҳвандлик воситаларини 1800 АҚШ долларига сотиб олган, бухоролик шахс ҳам Оҳангарон туманидаги “Чинор” ЙПХ масканида ушланди.

Мазкур шахслар талабалар ҳисобланиб, улар пойтахтда наркотик моддалар савдоси билан шуғулланишган.

568
0