Бош прокурор буйруғи билан Ахрорбек Анварович Арзиев Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Бунга қадар, у Бюронинг Тошкент вилоят бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
Мажбурий ижро бюросининг Тошкент вилоят бошқармаси бошлиғи лавозимига эса Ориф Раупович Бозоров тайинланди.
Тайинловга қадар, О.Бозоров Бюронинг Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.