• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 28 февраля 2023

Жиззахда туман суди ходими $2 минг пора билан ушланди — видео

ДХХ ва прокуратура ишни "ҳал қилиб бериш" учун $4 минг сўраган суд ходимини пора олаётган вақтида қўлга олди.

795
0
Видеодан кадр

Давлат хавфсизлик хизматининг Жиззах вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан вилоят прокуратураси билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган. Бу ҳақда ДХХ хабар бермоқда.

Қайд этилишича, жиноят ишлари бўйича Дўстлик туман судининг ходими эса Шароф Рашидов туманида яшовчи, муқаддам судланган шахс билан бирга Жиззах шаҳрида яшовчи фуқаронинг никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъвосини фуқаролик ишлари бўйича судда ишлайдиган танишлари орқали унинг фойдасига ижобий ҳал қилиб бериш эвазига 4 минг АҚШ доллари талаб қилган.

У талаб қилинган пулдан олдиндан 2 минг АҚШ долларини олган вақтларида ДХХ ва прокуратура ходимлари томонидан ушланди.

795
0