• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 27 февраля 2023

Энди кешбэк олиш учун Face ID тизимидан ўтиш керак бўлади

Давлат солиқ қўмитаси янги тизим тартибини маълум қилди.

887
0
UzNews.uz

Солиқ қўмитаси Матбуот хизматининг маълум қилишича, "Солиқ" мобил иловасида рўйхатдан ўтказилган чеклардан ҳисобланган кешбэкни олиш учун Face ID бўйича идентификация қилиш талаб қилинади

Бунинг учун қуйидагилар керак бўлади:

— Face ID бўлимига кириш;

— жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақамини ((ЖШШИР) кўрсатиш;

— юзни тўлиқ суратга олиб, тасдиқлашга юбориш.

Маълумот ўрнида, январь ойида қарийб 2 млн нафар истеъмолчига 97 млрд сўм кешбэк ҳисобланган бўлиб, 1,7 млн нафарга яқин истеъмолчига 65,1 млрд сўм тўлаб берилган эди. 

Эслатиб ўтамиз, 2022 йил 1 январдан бошлаб жисмоний шахслар банк карталарига харид суммасидан 1 фоиз кешбэк қайтарилмоқда. Илгари фақат 500 000 сўмдан ортиқ маблағни олиш учун фотосурат ёрдамида шахсни тасдиқлаш талаб қилинарди. Эндиликда бу шарт ҳар қандай бонус миқдори учун амал қилади.

887
0