• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 24 февраля 2023

Хонанда Канизага лицензия бериш рад этилди

Хонанда интернетда турли хил одоб-ахлоқ қоидаларига зид видеоларини жойлагани сабаб унга лицензия бериш рад этилди. Агар Каниза бу ишини тўхтатмаса, унга лицензия бериш бутунлай тўхтатилади.

1380
0
Instagram

Сўнгги вақтларда Каниза номи билан фаолият олиб борувчи хонанда Шаҳризода Аҳмедованинг ижтимоий тармоқлар орқали концерт-томоша соҳасида артистнинг одоб-ахлоқ қоидаларига зид бўлган хатти-ҳаракатлар акс этган роликлар жойлаштираётганлиги мухлисларнинг эътирозларига сабаб бўлмоқда.

Маданият ва туризм вазирлигининг хабар қилишича, шу муносабат билан хонанданинг 2023 йил 17 февраль куни лицензия учун берилган аризаси Бадиий кенгашда белгиланган тартибда кўриб чиқилиб, "Ўзбекконцерт" давлат муассасаси томонидан 2023 йил 23 февраль куни лицензия бериш рад этилди.

Таъкидланишича, шу билан бирга хонандага мухлислар билан баҳс-мунозараларга чек қўйиш ҳамда эътирозларга сабаб бўлаётган видеороликларини ижтимоий тармоқларга жойлаштирмаслиги, санъаткор одобига риоя қилиши юзасидан бир ой муддат берилган.

"Агарда белгиланган муддат ичида ушбу камчиликлар бартараф этилмаса, унинг концерт-томоша фаолиятини амалга ошириш учун бериладиган лицензияси бутунлай тўхталиши маълум қилинади", - дейилади хабарда.

1380
0