Фарғона вилояти ИИБ ахборот хизматининг маълум қилишича, жорий йилнинг 10 февраль куни ИИО ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Тадбир давомида Фарғона тумани "Чимён" маҳалласида яшовчи Э.Ф исмли аёл 2022 йилнинг август ойидан буён 2 нафар вояга етмаган қизларга ноқонуний диний таълим бериб келаётгани аниқланган.
Ҳолат юзасидан МЖтКнинг 241-моддаси билан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқарога нисбатан ЖИБ Бағдод тумани суди томонидан БҲМнинг 3 баробари (900 минг сўм) миқдорида жарима жазоси тайинланган.