• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Погода 30 января 2023

Ўзбекистонда ушбу ҳафта +10 даража илиқ бўлади

Синоптиклар 30 январь - 3 февраль кунлари кузатилиши мумкин бўлган об ҳаво ҳақида маълумот берди.

620
0
UzNews.uz

Бугун республика ҳудуди бўйича ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати куннинг ўртасига келиб, +7...+10 даража илиқ бўлади.

Эртага Ўзбекистон ҳудудига ўрта ер денгизи ҳудудларидан нам ва деярли илиқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда, бунинг натижасида республика бўйича ҳафта давомида беқарор об-ҳаво бўлади.

Жорий йил 1 февралдан 3 февралгача Ўзбекистон бўйича вақти-вақти билан ёғингарчилик, асосан ёмғир кўринишида бўлади, 1-2 февраль куни Самарқанд, Жиззах, Тошкент вилоятларининг баъзи жойларида кучли бўлади. 1-2 февралда Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ёғингарчилик (ёмғир, қор) кучли бўлади.

31 январь ва 1-2 февраль кунлари республиканинг баъзи жойларида шамол тезлиги соатига 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда. 1-2 февралда Навоий, Самарқанд, Жиззах вилоятларининг айрим жойларида шамол тезлиги соатига 25-28 м/с гача кучайиши мумкин.

Ҳаво ҳарорати ҳафта давомида меъёр атрофида бўлади ва кечалари -1 даража совуқ +4 даража илиқни, кундуз кунлари +5...+10 даража илиқни ташкил этади.

Тошкентда бугун ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат +7...+9 даража илиқ бўлади.

Эртага 31 январь куни бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Шамол тезлиги соатига 7-12 м/с эсади. Ҳарорат кечаси 0...+2 даража илиқ, кундузи +7...+9 даража илиқ бўлади.

1-2 февралда вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Шамол тезлиги соатига 12-17 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечалари +2...+5 даража илиқ, кундуз кунлари +5...+10 даража илиқ бўлади.

620
0