• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Происшествия 24 сентября 2017

Тошкентда содир бўлган дахшатли ЙТҲ 67 ёшли аёлни ҳаётдан олиб кетди (Фото)

Шанба куни пойтахтнинг Чилонзор туманида такси ҳайдовчиси юқори тезликда дарахтга урилиб кетган ва натижада машина ичидаги аёл ҳалок бўлиб, унинг набираларида мия чайқалиши юз берган.

5646
0
UzNews.uz

23 сентябрь куни, тахминан соат 18:30 да Чилонзор туманида натижаси ўлим билан якунланган ЙТҲ содир бўлди.

"Кобальт" русумли автомашина (такси) ҳайдовчиси юқори тезликда бошқарувни йўқотиб, дарахтга урилиб кетган.

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБда UzNews.uz мухбирига берилган хабарга кўра, ЙТҲ натижасида 1950 йилда туғилган йўловчи олинган тан жароҳатлари сабабли касалхонада ҳаётдан кўз юмган.

Машинада, шунингдек, аёлнинг 8 ва 11 ёшли набиралари ҳам бўлган, уларда ўрта даражадаги бош мия чайқалиши юз берган. 1980 йилда туғилган автомашина ҳайдовчиси ҳам жароҳатлар олган.

Ушбу ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилган бўлиб, тегишли маълумотлар Тошкент шаҳар ИИББга берилган.

5646
0