• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Происшествия 22 июня 2017

9 нафар ўзбекистонлик Қозоғистонда ЙТҲ сабаб ҳалок бўлди

Қозоғистонда рўй берган ЙТҲ сабаб 9 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди ва 18 киши жароҳат олди.

3645
0

Бу ҳақда “UzNews.uz” муҳбирига Қозоғистон Республикаси ИИВ фавқулодда вазиятлар уюшмаси расмий вакили Руслан Иманкулов хабар қилди.

Қозоғистон ИИВ маълумотига кўра, 22 июнь куни соат 10:20 да Актобе вилояти Айтекеби туманида ҳаракатланиб келаётган икки қаватли “Mercedes” русумидаги автобус ағдарилиб кетган. Автобусда 52 та йўловчи бўлган, улардан 50 нафари ўзбекистонлик, 2 нафари қозоғистонлик фуқаролар бўлган.

Ҳодиса натижасида 9 нафар (Ўзбекистон фуқаролари) киши ҳалок бўлган, 18 нафар жароҳатланганлар ( 17 нафар Ўзбекистон фуқароси ва 1 нафар Қозоғистон фуқароси) касалхонага етказилган. 25 нафар йўловчига эса ҳодиса жойининг ўзида тез тиббий ёрдам кўрсатилган.

Актобе вилояти ФВДда 8-713-2- 56-29-62, Айтекеби тумани ФВБда 8-713-39-2-56-45 телефон рақамлари ишга туширилди.

3645
0