• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 6 февраля 2018

Ишга киритишни ваъда қилиб “пора” олган ҳамшира қўлга олинди

Ҳамшира ўз таниши орқали туғруқхонага ишга киритиб қўяман деб фуқародан 1100 АҚШ доллари талаб қилаётгани аниқланди.

3408
0
Бухоро ИИБ

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи номига, 1992 йилда Бухоро шаҳрида туғилган Мақсуд Ҳамидов ариза орқали мурожаат қилиб, ушбу аризасида Бухоро шаҳрида жойлашган “Перенатал” туғруқхонасида ҳамшира лавозимида ишловчи “Шафоат” исмли аёл унинг “Зилола” исмли танишини ўша туғруқхонада врач лавозимида ишловчи танишлари орқали ишга қўйиш эвазига 1100 АҚШ доллари беришни талаб қилаётганлигини билдирган.

Мазкур ариза юзасидан Бухоро вилояти ИИБ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-тадбирлар давомида, 1991 йилда Бухоро шаҳрида туғилган, оилали, 2 фарзанди бор, Бухоро шаҳридаги “Перенатал” туғруқхонасида ҳамшира бўлиб ишловчи Холова Шафоат Ҳасановна, танишини ишга жойлаштирмоқчи бўлган фуқаро М.Ҳамидовдан 1100 АҚШ долларини олаётган вақтида далилий ашё билан жиноят устида қўлга олинди.

Бухоро вилояти ИИБ Матбуот хизматининг хабарига кўра, мазкур ҳолат юзасидан тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилиб, Бухоро вилояти ИИБ Тергов Бошқармаси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

3408
0