• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 27 сентября 2017

ФВВ: Ўзбекистонга илк совуқ ҳаво яқинлашиб келмоқда

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Ўзбекистон ҳудудида 30 сентябрдан 1 октябрга қадар кучли совуқ ҳаво кузатилиши мумкинлигини хабар қилди.

3293
0

Хабарда қайд этилишича, 28-30 сентябрь ва 1 октябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси ҳудудига Қозоғистон Республикаси ва Поволжье орқали Россиянинг Европа қисмида (Москва вилоятида) ҳосил бўлган нам, совуқ ҳаво массаси кириб келиши кутилмоқда.

28-29 сентябрь кунлари кундузи ҳаво ҳарорати +15...+20 даража илиқ, 30 сентябрь ва 1 октябрь кунлари кечаси +3...+8 даража илиқ бўлиб, вақти-вақти билан 0 даражагача совуши мумкин.

Республиканинг айрим ҳудудлари бўйлаб қисқа муддатли ёмғир ёғади. Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда сел келиши ҳавфи мавжуд.

3293
0