• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Происшествия 19 января 2018

Қибрайда қурилиши тугалланмаган уй тунаб кетилди

Ўғирликка қўл урган 3 нафар 22-25 ёшлар атрофидаги йигитларнинг аслида деҳқончилик билан шуғулланиб келгани аниқланди.

3024
0
UzNews.uz

Тошкент вилояти ИИБ Тергов бошқармасининг маълум қилишича, 2018 йил 5 январь кунидан 9 январь кунига қадар бўлган вақт оралиғида Қибрай тумани Дўрмон қишлоғидаги қурилиши тугалланмаган хонадонда ўғирлик содир бўлган.

Қибрай тумани Янги-арғин маҳалласидаги Комил Жабборовга тегишли бўлган хонадонга ҳеч ким йўқлигидан фойдаланган ҳолда кириб, умумий баҳоси 3.000.000 сўм бўлган 8 дона “Акфа” ромлари, 200 метр шланкаси ва 200 метр электр кабелларини ўғирлаб, воқеа жойидан яширинган.

Бу ҳолат юзасидан Туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Қибрай туман ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор чора-тадбирлар натижасида ушбу жиноятни туманда яшовчи, мавсумий дехқончилик билан шуғулланиб келган, Олим Йўлдошев, Фазлиддин Худойбердиев ва Дармон Эшмуродовлар содир этганлиги аниқланди.

ИИБ ходимлари томонидан далилий ашё сифатида 8 дона ҳамда “Акфа” ромлари, 200 метр шланка олинган.

Тошкент вилояти Қибрай тумани Тергов бўлими ҳозирда тергов ишлари олиб борилмоқда.

Жиноят процессуал кодекси талаби ва тергов сири боис юқорида келтирилган исм-шарифлар ўзгартирилган.

3024
0