• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 12 февраля 2018

Самарқандда автомашина рақамини ўғирлаб, “пул” талаб қилишмоқда

“Ўғрилар” ўзлари “қўлга киритган” автомашина давлат рақамларини маълум маблағ эвазига, ўз эгаларига қайтаришлари тўғрисида “мактуб” қолдиришган.

3423
0
UzNews.uz

“UzNews.uz” га самарқандлик фуқаро мурожаат қилиб, 11 февралдан 12 февралга ўтар кечаси унинг “Lacetti” автомашинасининг давлат рақамини ўғирлаб кетишгани ва давлат рақамини қайтариб беришлари учун ундан “пул” талаб қилишгани ҳақида хабар қилди.

Биз ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида “Ишончли манбалар”имиз билан гаплашганимизда, улар 30 дан ортиқ бундай ҳолат айнан Самарқандда рўй берганини таъкидлаб ўтишди.

Шуниси қизиқарлики, қонун ва унинг ҳимоячиларидан ҳам қўрқмайдиган “Ўғрилар” автомашина давлат рақамини ўғирлаб, автомашина эгасига “хат” қолдирганлар.

Ушбу “хат”да “ўғри”, автомашина соҳиби “QIWI” электрон валюта ўтказмаси орқали 5 АҚШ доллари миқдоридаги маблағни “ўғри”нинг ҳисобига ўтказиб берса, 1 кун давомида ўз машинасининг давлат рақамини қаердан олиб кетиши мумкинлиги айтиб, манзилни бериши ёзилган.

“UzNews.uz” интернет нашри бу вазиятни ўрганишда давом этади.

Агар сиз билан ҳам худди шунга ўхшаш ҳолат юз берган бўлса ёки юз берса, бу борада бизга мурожаат қилинг.

3423
0