• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Происшествия 16 января 2018

"Пахтакор"дан 3300 долларлик кроссовкалар ўғирланди

Кроссовкаларнинг бозор нархи 90 доллар бўлиб, 38 тага яқин жуфти ўғирлаб кетилгани қайд қилинган.

2438
0

Тошкент шаҳар ИИББ Шайхонтоҳур тумани ИИБ “UzNews.uz”га, “Пахтакор” стадионидан 3 минг 300 долларлик спорт оёқ кийимлари ўғирланган ҳақида хабар берди.

ИИБ томонидан ўтказилган тезкор ҳаракатлар натижасида 30, 24, 19 ва 18 ёшдагилардан иборат жиноий гуруҳ аъзолари бу ўғирликни амалга оширганлари аниқланди.

Ёш йигитлар ўзаро жиноий тил бириктирган ҳолда, “Пахтакор” стадиони ҳудудида жойлашган, Ўзбекистон Енгил атлетика федерацияси биносига кириб спорт оёқ кийимларини ўғирлашган.

Ушбу ҳолат юзасидан Шайхонтоҳур туман ИИБ Тергов бўлими Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддаси, 2-қисмининг б, в, г бандларига асосан жиноият иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

2438
0