• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Экономика 22 ноября 2017

Кореянинг Эксимбанки «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ учун кредит линияси миқдорини кўпайтирди

Асосий банклараро битимга кредит линияси суммаси миқдорини 10 миллиондан 30 миллион долларгача кўпайтиришни кўзда тутувчи Қўшимча келишув имзоланди.

3412
0

«Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ ва Кореянинг Эксимбанки ўртасида ҳамкорликни фаоллаштириш натижаси ўлароқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 21 ноябрьдаги Корея Республикасига давлат ташрифи арафасида тадбиркорлик субъектларини янада қўллаб-қувватлаш мақсадида Асосий банклараро битимга кредит линияси суммаси миқдорини 10 миллиондан 30 миллион долларгача кўпайтиришни кўзда тутувчи Қўшимча келишув имзоланди.

Ушбу битим бундан кейин ҳам Корея Республикасидан замонавий технологиялар ва инновацион ечимларни жалб қилишга хизмат қилади. Кредит маблағлари Корея банки томонидан ўзбекистонлик тадбиркорларнинг узоқ муддатли кредитлаш (7 йилгача, лойиҳа қийматининг 85 % гача бўлган миқдорда молиялаштириш йўли билан) ва қисқа муддатли кредитлаш (2 йилгача, лойиҳа қийматининг 100% гача бўлган миқдорда молиялаштириш йўли билан) бўйича талабномаларини кўриб чиқиш натижалари бўйича амалга оширилади.

«Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ

Ижро Аппарати

3412
0