• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Политика 22 марта 2018

Расман: Прокурор Мирзаев ва унинг оила аъзоларига нисбатан тергов ишлари бошланди

Ўзбекистон Республикаси Бош Прокуратураси Прокурор Мирзаев ва унинг оила аъзоларига нисбатан тергов ишлари олиб борилишини расман эълон қилди.

4475
0
UzNews.uz

Қуйида Ўзбекистон Республикаси Бош Прокуратураси томонидан берилган хабарнинг тўлиқ матни келтирилган:

Бош прокуратура томонидан Р.Қодировга нисбатан ўтказилаётган жиноят иши тергови доирасида Тошкент шаҳар прокурорининг собиқ биринчи ўринбосари М.А.Мирзаев, унинг турмуш ўртоғи М.Х.Мирзаева, ўғли А.М.Мирзаев иштирокида жуда кўп миқдорда пора олиш, бошқа мансабдорлик жиноятларини содир этганлик ҳолатлари юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шу муносабат билан, агар Сиз кўрсатилган шахслар томонидан содир этилган пора олиш, мансаб ваколатларини суиистеъмол қилиш ёки бошқа жиноий қилмишлар оқибатида жабрланувчи ёки гувоҳ бўлган бўлсангиз, Бош прокуратурага ариза билан мурожаат қилишингиз ёки 233-63-33, 236-00-76 телефон рақамлари орқали хабар беришингиз мумкин.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 2 март санасида Ўзбекистон Республикаси Бош Прокуратурасининг сайтида Тошкент шаҳар прокурорининг собиқ биринчи ўринбосари М.Мирзаев ва унинг оила аъзолари ушланганлиги тўғрисида тарқатилган хабар рад этилгани ҳақида хабар берилган эди.

4475
0