• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 24 января 2018

Самарқандда яна бир трамвай йўналиши ишга тушади

Жорий йилнинг 30 январидан бошлаб, Самарқанд шаҳрида “Вокзал - Сиёб бозори” йўналиши бўйича 2-трамвай линияси расман ишга тушади. 

2983
0
УзА

Ишга тушадиган янги йўналиш бўйича синов сафари 25 январда ўтказилиши режалаштирилган.

Қатновга қўйилиш учун етказиб келинган травмайлар айни вақтда эксплуатацияга тайёрланмоқда. Бекатлар эса аллақачон фойдаланишга тайёр қилиб қўйилган.

“Вокзал-Сиёб бозори” йўналиши 5 километрдан иборат бўлиб, 18 та бекатни ўз ичига олган бўлиб, ҳар қатновнинг оралиғи 7 дақиқани ташкил қилади.

Йўловчилар яратилган имкониятдан фойдаланган ҳолда, бу йўналишда шаҳар вокзалидан Сиёб бозорига қадар 20 дақиқада етиб олишлари мумкин.

Самарқанд шаҳар ҳокимлиги ахборот хизматининг хабарига кўра, келгусида Самарқанд шаҳрида 3-трамвай линиясини ҳам ишга тушириш режалаштирилган. Бу йўналиш 23,2 километр узунликдан иборат бўлиши ва шаҳарнинг Буюк ипак йўли кўчасидан Кимёгарлар шаҳарчасига қадар давом этиши айтилмоқда.

2983
0