• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 23 августа 2017

Валерий Тян «Ўзбекистон ҳаво йўллари» раҳбарлигидан кетди

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси бош директори Валерий Тян 15 йиллик фаолиятидан сўнг ўз лавозимини тарк этди, унинг ўрнини Бош вазирнинг собиқ ўринбосари Улуғбек Рўзиқулов эгаллади.

4684
0
senat.uz

Валерий Тян Николаевич 2002 йилнинг 14 июнидан буён миллий авиакомпания раҳбари сифатида фаолият юритган.

Янги бош директор этиб чоршанба куни Бош вазир ўринбосари ва "Ўзавтосаноат" компанияси раҳбари лавозимидан озод этилган Рўзиқулов Улуғбек Убайдуллаевич тайинланган. Ушбу маълумотни UzNews.uz муҳбирига авиакомпаниядаги тегишли манбаалар хабар қилишди.

Қайд қилиб ўтамиз, Валерий Николаевич "Меҳнат Шуҳрати", "Дўстлик" ва "Фидокорона хизматлари учун" орденлари билан тақдирланган. 2010 ва 2015 йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолигига тайинланган.

4684
0