• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Политика 16 мая 2018

Шавкат Мирзиёев Оқ уйда Дональд Трамп билан учрашди

Суратга тушиш маросимидан сўнг Овал кабинетда давлат раҳбарларининг мулоқоти бўлиб ўтди.

3361
0
president.uz

Дональд Трамп Президентимизни расмий ташрифи билан қутлаб, Ўзбекистон АҚШ учун муҳим давлат, стратегик шерик эканини қайд этди.

Ўзбекистоннинг обрў-эътибори ошиб бормоқда. Сиз билан Оқ уйда учрашиш биз учун шараф, деди АҚШ Президенти.

Шавкат Мирзиёев таклиф учун миннатдорлик билдириб, АҚШ Ўзбекистонни изчил қўллаб-қувватлаб келаётганини таъкидлади.

Ўзбекистон ва АҚШдаги Президент сайловларидан кейин мамлакатларимиз муносабатлари янги босқичга кўтарилди. Бугун қабул қилинадиган "Ўзбекистон ва Америка Қўшма Штатлари: стратегик шериклик янги даврининг бошланиши"номли Қўшма баёнот ўз номи ва моҳияти билан кўп нарсани англатади. Томонларнинг узоқ келажакка мўлжалланган интилишларидан далолат беради, деди Ўзбекистон Президенти.

"Халқ сўзи" нашри хабарига кўра, Олий даражадаги ушбу учрашув янгича сиёсий муҳитда кечаётгани билан аҳамиятли. Шавкат Мирзиёев ва Дональд Трамп деярли бир пайтда Президентлик лавозимига киришган, шундан сўнг икки мамлакат ўртасидаги муносабатлар босқичма-босқич фаоллашиб келаётган эди.

3361
0