• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Политика 19 октября 2017

Мирзиёев ва Атамбоев телефон орқали суҳбатлашди

Бугун, 19 октябрь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Қирғизистон Президенти Алмазбек Атамбоев билан телефон орқали суҳбатлашди.

3144
0

Давлатимиз раҳбари мулоқот аввалида Қирғизистон Президенти Алмазбек Атамбоев ҳамда қардош қирғиз халқини жорий йил 15 октябрь куни президентлик сайловининг муваффақиятли ўтказилгани билан самимий муборакбод этди.

Икки давлат раҳбарлари яқинда бўлиб ўтган олий даражадаги ўзаро ташрифлар чоғида эришилган келишувлар ва имзоланган битимларни амалга ошириш борасидаги икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалаларини анъанавий дўстлик ва амалий руҳда атрофлича муҳокама қилди.

Алмазбек Атамбоев Қирғизистон мамлакатларимиз ўртасида кенг кўламли ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни бундан буён ҳам ривожлантиришга, дўстлик ва стратегик шериклик алоқаларини мустаҳкамлашга тайёр эканини таъкидлади.

3144
0