• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Политика 4 июня 2017

Шавкат Мирзиёев Буюк Британияга ҳамдардлик изҳор этди

4 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Буюк Британия Бош вазири Тереза Мэйга Лондон шаҳридаги террорчилик ҳужуми оқибатида инсонларнинг қурбон бўлгани муносабати билан чуқур таъзия изҳор этди.

1305
0
Reuters

“Биз ҳеч қанақасига оқлаб бўлмайдиган бундай ғайриинсоний ва шафқатсиз ҳаракатни қаттиқ қоралаймиз ҳамда халқаро ҳамжамият билан биргаликда мазкур жиддий таҳдидга қарши муросасиз курашни давом эттиришга тайёрмиз”,  - дейилган Ўзбекистон Президентининг ҳамдардлик мактубида.

Давлатимиз раҳбари “ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик ва далда сўзларини етказиб қўйишни сўради ҳамда жароҳат олганларга тез фурсатларда соғайиб кетишларини тилади”.

Теракт 4 июнь кечасида Лондон шаҳрида содир бўлган. Ҳужум Лондон кўпригида амалга оширилган. Микроавтобуста йўловчилар устига бостириб борилган, пичоқ билан қуролланган шахс эса йўловчиларга тажовуз қилган.

1305
0