• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 22 апреля 2018

Автомобилдан чиқинди ташлаган ҳайдовчиларни жаримага тортиш бошланди

Тошкентда "Матиз" русумли автомобиль ойнасидан чиқинди ташлаган ҳайдовчи маъмурий жавобгарликка ва жаримага тортилди.

4458
0
Тошкент Шаҳар ИИББ

Тошкент шаҳар ИИББга автомобиллар ва жамоат транспортидан чиқиндиларни улоқтираётган фуқароларга нисбатан чора кўриш ҳақида таклифлар келиб тушишни бошлади.

Жаримага биринчи бўлиб машина ойнасидан йўлга чиқинди ташлаган "Матиз" русумли автомобиль ҳайдовчиси тортилди.

Ҳайдовчи Ўзбекистон Республикаси маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 123-моддасига мувофиқ, ИИББга юборилган сурат орқали жаримага тортилди.

Маълумот учун:

123-модда. Транспорт воситаларидан чиқинди ёки бошқа нарсаларни ташлаб юбориш.

Поездларнинг вагонлари, автомобиль ва шаҳар электр транспортидан чиқинди ёки бошқа нарсаларни ташлаб юбориш – энг кам иш ҳақининг ўндан бир қисмидан иккидан бир қисмигача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

4458
0