• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Политика 20 июня 2017

Ўзбекистон Савдо-саноат палатасига янги раҳбар тайинланди

Президент тавсиясига биноан Адҳам Икромов Ўзбекистон Савдо-саноат палатасига раҳбар этиб тайинланди.

1854
0
president.kg

Бу лавозимда у 2006 йилдан бери раҳбарлик қилиб келган Алишер Шайҳовнинг ўрнини эгаллади.

Ушбу лавозимга тайинланишдан аввал Адҳам Икромов Ўзбекистон Президентининг ташкилий-кадр масалалари бўйича давлат маслаҳатчиси биринчи ўринбосари ва Президент ҳузуридаги давлат бошқаруви Академияси ректори сифатида фаолият юритиб келаётганди.

2012 йилдан бери Адҳам Икромов Ўзбекистон Бош вазирининг соғлиқни сақлаш, экология, атроф-муҳит муҳофазаси, жисмоний маданият ва спорт ишлари бўйича ўринбосари сифатида ишлаган.

2016 йилнинг декабрь ойидан 2017 йилнинг февраль ойига қадар Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбари лавозимида фаолият юритган.

Савдо-саноат палатасининг янги раҳбари бугун, 20 июнь куни Ўзбекистон банклар Ассоциацияси биносида Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг навбатдан ташқари бўлиб ўтаётган йиғилиши доирасида танланди.

Бундан ташқари, бугунги йиғилишда яна бир қанча масалалар ҳам кўриб чиқилмоқда.

1854
0