• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Происшествия 10 января 2018

Тошкентда 18 ёшли ҳайдовчи уриб кетган пиёда вафот этди

2018 йилнинг 9 январь куни Тошкент шаҳрида иккита йирик ЙТҲ содир бўлган. Ушбу ЙТҲ натижасида 1 нафар шахс жабрланган ва икки нафар фуқаро вафот этган. Бу хакда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБдаги ишончли манба хабар бермокда.

2239
0
Яндекс харита

Юнусобод тумани Ҳасанбой кўчасида 1999 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувида бўлган Ваз 21063 автомашинаси ҳаракатланиб кетаётган пиёдани уриб юборади. Андижон вилоятида яшовчи 47 ёшли фуқаро тан жароҳати олиши натижасида воқеа жойида вафот этган.

Бундан ташқари ёш ҳайдовчи бошқарувни йўқотиши натижасида йўл четида тўхтаб турган Нексия автомашинасига бориб урилади ва Нексия автомашинасининг орқа юкхона, орқа буфер, орқа чап томон ёритиш чироғига жиддий техник шикаст етган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

2239
0