• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Происшествия 1 июля 2017

Икки нафар ўсмир 22 ёшли йигитни ўлгунича дўппослашди

Йигит ўлимида бош гумондор бўлган шахслар қўлга олинган.

3891
0

2017 йилнинг 29 июнь куни тан жароҳатлари натижасида Абдураҳмонов Акмал Алишер ўғли ҳаётдан кўз юмди.

UzNews.uz’нинг ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидаги манбаалари хабар қилганидек, 28 июнь куни тахминан соат 21:05 ларда икки нафар ўсмир Абдураҳмонов Акмалнинг бош қисмига зарбалар беришган. Бундан ташқари ўсмирлар муштлашувни тўхтатишга уринган 1997 йилда туғилган Бобров Андрейни ҳам дўппослашган.

Кейин эса ўсмирларнинг бири сўнгги зарбани Акмалнинг юз қисмига берган ва у мувозанатни йўқотиб бетон юзасига урилган.

Натижада Абдураҳмонов Акмал Республика Нейрохирургия илмий марказига етказилган, аммо кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан Абдураҳмонов Акмал 29 июнь куни соат 16:30 да ҳаётдан кўз юмган.

Ҳодиса юзасидан Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг 104-моддаси 1-қисми бўйича жиноий иш қўзғатилган.

Акмалнинг ўлимидан кейин 30 июнь куни иш 104-модда 3-қисмга ўзгартирилган (жабрланувчининг ўлимига сабаб бўлган қасддан баданга оғир шикаст етказиш).

3891
0