• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество Вчера, 09:50

Зарафшон шаҳри ҳудуди қарийб 2,5 минг гектарга кенгайтирилди

Навоий вилоятидаги Зарафшон шаҳри таркибига Томди туманидан 2 459 гектар ер майдони ўтказилди. Ушбу ҳудуднинг 2 182 гектари қишлоқ хўжалиги ерларидан иборат.

109
0
lex.uz

Олий Мажлис Сенати Навоий вилоятидаги Зарафшон шаҳри ва Томди туманининг маъмурий чегараларини ўзгартириш тўғрисидаги қарорни тасдиқлади.

Ҳужжатга мувофиқ, Томди тумани таркибидан Зарафшон шаҳри ихтиёрига 2 459 гектар ер майдони ўтказилди. Натижада шаҳар ҳудуди 24,59 квадрат километрга кенгайди.

Қарор билан ўтказилаётган ҳудуднинг янги чегаралари, шунингдек, Зарафшон шаҳри ва Томди туманининг умумий чегаралари тавсифи ҳам тасдиқланди. Ҳужжатга тегишли хариталар ҳам илова қилинган.

Шу билан бирга, янги ҳудудга ўтказилган ерлар ўзининг амалдаги ер фонди тоифасини сақлаб қолади. Уларни бошқа тоифага ўтказиш фақат қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилиши мумкин.

Ушбу ерларда жойлашган ер участкаларига нисбатан жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ҳам қонунчиликда белгиланган тартибда ўзгартирилгунига ёки бекор қилингунига қадар сақланиб қолади.

Вазирлар Маҳкамасига маъмурий чегараларни ўзгартириш билан боғлиқ чора-тадбирларни амалга ошириш топширилди.

Аввалроқ Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари Раҳимжон Ҳакимов шаҳарни ривожлантириш доирасида истиқболли қурилиш режаси амалга оширилишини маълум қилган эди. Унга кўра, 250 дан ортиқ саноат лойиҳаси, 90 та ижтимоий соҳа объекти ҳамда 500 дан ортиқ савдо ва хизмат кўрсатиш объектини қуриш режалаштирилган.

109
0

Комментарии