• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 7 октября 16:02

Йил бошидан бери Ўзбекистонга 10 миллиондан ортиқ хорижий сайёҳ ташриф буюрди

2026 йил январь–сентябрь ойларида Ўзбекистонга 10,3 миллион нафар хорижий сайёҳ келган. Туризм қўмитаси матбуот хизмати маълум қилишича, бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 20,4 фоизга кўп.

128
0
uznews.uz

Фақат сентябрь ойининг ўзида мамлакатга 1,2 миллион нафар сайёҳ ташриф буюрган. Энг катта ўсиш Хитойдан келган сайёҳлар сонида қайд этилган — 2,1 баробар. Малайзиядан келувчилар 1,9 баробар, Миср ва Руминиядан — 1,8 баробар, Индонезиядан — 1,7 баробар, Япониядан — 1,5 баробар, АҚШдан — 1,4 баробар ва Россиядан — 1,3 баробарга ошган.

Шунингдек, Германия ва Буюк Британиядан келган сайёҳлар сони 25 фоизга, Франциядан — 21 фоизга, Туркиядан — 15 фоизга кўпайган.

Ҳисобот даврида туризм хизматлари экспорти 5,3 миллиард долларга етган. Бу 2025 йилнинг шу даврига нисбатан 51,2 фоизга кўп.

128
0

Комментарии