• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Назначения 7 октября 15:10

Фотиҳ Жалолов Муқимий театри директори этиб тайинланди

Маданият вазирлиги ҳузуридаги Халқаро фестиваллар дирекцияси директори Муқимий театрига директор бўлди.

208
0
Видеодан кадр / ChotkiTV

Маданият вазирининг тегишли буйруғига мувофиқ, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Фотиҳ Жалолов театр директори лавозимига тайинланди. 7 октябрь куни Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат академик мусиқали театри жамоасига янги директор таништирилди.

Фотиҳ Жалолов ушбу тайинловга қадар Маданият вазирлиги ҳузуридаги Халқаро фестиваллар дирекцияси директори лавозимида фаолият юритган.

Янги раҳбарни театр жамоасига маданият вазирининг биринчи ўринбосари Нодирбек Сайфуллаев таништирди. У Фотиҳ Жалоловни янги лавозим билан табриклаб, театрнинг ижодий салоҳиятини янада юксалтириш ва унинг фаолиятини янги босқичга олиб чиқишда муваффақият тилади.

Фотиҳ Жалолов янги лавозимида театр жамоаси билан ҳамжиҳатликда ишлаш, замонавий ёндашувларни жорий этиш ва миллий театр санъатини ривожлантиришга ҳисса қўшиши кутилмоқда.

208
0

Комментарии