• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 7 октября 10:38

Қозоғистонда денгизда чўкиб кетган 14 нафар ҳарбий воқеасидаг сўнг қўмондон ҳибсга олинди

Қанат Ниязбеков қўлга олиниб, вақтинча сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилди.

176
0
gurk.kz

Қозоғистонда Каспий денгизидаги ҳарбий машғулотлар вақтида 14 нафар ҳарбий хизматчи ҳалок бўлганидан сўнг мамлакат Ҳарбий-денгиз кучларининг собиқ бош қўмондони Қанат Ниязбеков қўлга олиниб, вақтинча сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилди. Суд уни ҳибсга олишга санкция берган.

Ниязбековнинг қўлга олингани ва ҳибсга олинганини Қозоғистон Ички ишлар вазирлиги тасдиқлаган.

У ўтган шанба куни Мудофаа вазирининг икки нафар ўринбосари билан бирга эгаллаб турган лавозимидан озод қилинган.

Қанат Ниязбеков Олмаотадаги Бауыржан Момишули номидаги Республика ҳарбий мактаб-интернати, Калининград олий ҳарбий-денгиз билим юрти ҳамда Санкт-Петербургдаги Н.Г. Кузнецов номидаги Ҳарбий-денгиз академиясини тамомлаган.

У ҳарбий хизматни Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси Чегара хизмати денгиз қисмларида қўриқлаш кемаси командири ёрдамчиси сифатида бошлаган. Кейинчалик Қозоғистон Ҳарбий-денгиз кучлари Бош штаби бошлиғи — бош қўмондоннинг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.

2025 йил август ойида Ниязбеков Қозоғистон Ҳарбий-денгиз кучлари бош қўмондони этиб тайинланган.

Ҳозирда унинг ҳибсга олинишига асос бўлган ҳолатлар бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз,  Каспий денгизидаги машғулотлар вақтида 17 нафар ҳарбий денгизга оқиб кетган. Улардан 3 нафари қутқарилган, 14 нафари ҳалок бўлган. Ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг барчаси топилган.  

176
0

Комментарии