Учрашув Жанубий Кореянинг Ёнъин шаҳридаги «Yongin Mireu» стадионида бўлиб ўтади. Баҳс Тошкент вақти билан соат 16:00 да бошланиши режалаштирилган.
Мазкур ўйин миллий терма жамоаларнинг халқаро тақвимдаги навбатдаги тайёргарлик учрашувларидан бири ҳисобланади.
Фабио Каннаваро шогирдлари Жанубий Кореяга қарши ўйинга кетма-кет икки ғалабадан сўнг етиб келишмоқда. 24 сентябрь куни Фарғонада Эрон терма жамоаси 3:1 ҳисобида мағлуб этилган бўлса, 1 октябрь куни Тошкентдаги «Пахтакор» стадионида Сурия устидан йирик — 4:1 ҳисобида ғалаба қозонилди.
Шу тариқа, Ўзбекистон терма жамоаси сўнгги икки ўртоқлик учрашувида рақиблар дарвозасига 7 та гол урди ва ўз дарвозасидан 2 та тўп ўтказиб юборди.
Жанубий Корея терма жамоаси эса сўнгги учрашувини 2 октябрь куни Венесуэлага қарши ўтказди. Мазкур баҳс 0:0 ҳисобида дуранг билан якунланган.
Комментарии