• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 5 октября 10:32

Қаршида икки солиқ инспекторлари 97 нафар фуқарони тўлаган солиқларини "еб юборди"

Қарши шаҳрида солиқ инспекциясининг давлат солиқ бош инспекторлари 97 нафар солиқ тўловчидан олинган 122,6 млн сўмни ўзлаштирганликда гумонланмоқда. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

65
0
uznews.uz

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қарши шаҳри бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда Қарши шаҳар солиқ инспекцияси давлат солиқ бош инспекторлари М.А., Ш.Т. ва бошқаларнинг қонунга хилоф ҳаракатлари аниқланган. 

Маълум бўлишича, улар 97 нафар солиқ тўловчидан гўёки солиқ қарздорлигини сўндириш мақсадида жами 122,6 млн сўм маблағни олган. Бироқ ушбу маблағлар солиқ тўловчиларнинг шахсий ҳисобварақларига кирим қилинмаган.

Оқибатда мазкур пул маблағлари ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилингани аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

65
0

Комментарии