• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 3 октября 13:37

Қашқадарёда 3 ёшли қизча ўгай онаси калтаклаши оқибатида ҳалок бўлди

32 ёшли аёл эри билан жанжаллашиб қолган. Низо вақтида турмуш ўртоғининг 3 ёшли қизини уриб, унга жароҳат етказган.

796
0
uznews.uz

Болалар омбудсмани хабарига кўра, 26 сентябрь куни Касби туманида яшовчи 1994 йилда туғилган И.С. турмуш ўртоғи — 1988 йилда туғилган Н.А. билан низолашиб қолган. Низо вақтида И.С. турмуш ўртоғининг 2022 йилда туғилган О.Ш. исмли қизини урган. 

Оқибатда бола бош қисмидан оғир жароҳат олган. Унинг соғлиғи кескин ёмонлашиб, шу куни вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан 27 сентябрь куни Касби тумани ИИБ Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 126-моддаси 8-қисми «г» банди (Оилавий (маиший) зўравонлик) бўйича жиноят иши қўзғатилган.

И.С. Жиноят-процессуал кодексининг 221-моддасига асосан гумонланувчи тариқасида процессуал тартибда ушланган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ушбу жиноят учун Жиноят кодексида 10 йилдан 12 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

Болалар омбудсмани мазкур жиноят иши юритилиши устидан кузатувни давом эттирмоқда.

796
0

Комментарии