• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 30 сентября 19:50

Тошкентда кўчалардан бири Пекин кўчаси деб қайта номланди

Тошкентнинг Яккасарой туманида жойлашган Бўрижар кўчасига янги ном берилди.

178
0
uznews.uz

Яккасарой туманидаги «Ракатбоши» маҳалласи ҳудудида жойлашган Бўрижар кўчаси Пекин кўчаси деб қайта номланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар халқ депутатлари Кенгашининг тегишли қарори қабул қилинди.

Кўчани қайта номлаш таклифи аввал Яккасарой тумани ҳокимлиги томонидан киритилган ва шаҳар Кенгаши томонидан маъқулланган.

Қарорга кўра, шаҳар ва туман идораларига ҳужжатларга тегишли ўзгартиришлар киритиш топширилди. Давлат кадастрлари палатасининг бошқармасига кўчадаги кўчмас мулк объектларининг манзилларини икки ой муддатда ўзгартириш ҳамда бу ҳақда манфаатдор шахсларни хабардор қилиш вазифаси юклатилди.

Тошкент шаҳар Ободонлаштириш бош бошқармаси эса уч ой муддатда кўча кўрсаткичларини давлат стандартларига мувофиқ янгилаши керак.

178
0

Комментарии