• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 30 сентября 14:20

Ўқитувчилар учун мажбурий бир ойлик курслар бекор қилинади — янги тизим жорий этилади

Ўқитувчилар энди малака ошириш учун пойтахт ёки вилоят марказига бориб, бир ойлик мажбурий курсда ўқимайди. Уларнинг касбий ривожланиши учун ваучер тизими жорий этилади.

879
0
prezident.uz

Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев ўқитувчи ва мураббийлар билан учрашувда маълум қилди.

Янги тизимга кўра, педагоглар малака ошириш курсини ва уни қаерда ўтишни ўзлари танлайди. Ўқитувчи тоифа синовидаги натижасига қараб, 18 соатдан 72 соатгача таълим олиш имкониятига эга бўлади.

Президент замон ўзгараётгани, болаларнинг қизиқиши, дунёқараши ва ахборот олиш усуллари ҳам янгиланаётганини таъкидлади.

«Кеча самара берган дарс усули бугун етарли бўлмаслиги мумкин. Шу сабаб муаллимнинг мунтазам ўқиши ва ўз устида ишлаши зарур», — деди Президент.

Давлат раҳбари малака ошириш тизимидаги ўзгаришлар бу жараённи шунчаки расмиятчилик учун ўтиладиган курс эмас, балки педагогнинг амалий эҳтиёжидан келиб чиқадиган касбий ривожланиш жараёнига айлантириши кераклигини таъкидлади.

Шу тариқа, янги тизимда ўқитувчи малака ошириш жойи ва курсини танлашда кўпроқ эркинликка эга бўлади, таълим олиш ҳажми эса унинг натижасига қараб белгиланади.

879
0

Комментарии