• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 29 сентября 11:24

Ўзбекистонлик икки спортчи Осиё ўйинларида допинг сабаб вақтинча четлатилди

Ўзбекистонлик икки спортчи — каноэчи Павел Эйгель ва аралаш яккакураш вакили Нодирбек Шавкатов — Аичи–Нагоя-2026 Осиё ўйинларида вақтинча мусобақалардан четлатилди.

166
0
Спорт вазирлиги

Халқаро допинг-тест агентлиги маълум қилишича, спортчилардан олинган допинг намуналарида тақиқланган моддалар аниқланган.

Хусусан, 23 сентябрь куни Японияда мусобақадан ташқари допинг назорати доирасида Павел Эйгелдан олинган намунада триметазидин моддаси аниқланган. Ушбу модда Жаҳон антидопинг агентлиги (WADA)нинг тақиқланган рўйхатида S4 — «Гормонлар ва метаболизм модуляторлари» тоифасига киритилган.

Шунингдек, 22 сентябрь куни Нодирбек Шавкатовдан олинган намунада мельдоний моддаси аниқланган. Мельдоний ҳам WADAнинг S4 тоифасидаги тақиқланган моддалар рўйхатига киритилган.

Спортчилар таҳлил натижаларидан хабардор қилинган ва иш бўйича якуний қарор қабул қилингунига қадар вақтинча четлатилган.

Четлатиш даврида улар Аичи–Нагоя-2026 Осиё ўйинлари доирасида мусобақаларда иштирок этиши, машғулотлар ўтказиши, мураббийлик қилиши ёки бошқа спорт фаолияти билан шуғулланиши мумкин эмас.

Спортчилар вақтинча четлатиш қарорини **Спорт арбитраж судининг Допингга қарши бўлими (CAS ADD)**да оспор қилиш ҳуқуқига эга. Шунингдек, улар допинг намунасининг «B» намунасини таҳлил қилишни талаб қилишлари мумкин.

Ҳозирча спортчиларга нисбатан якуний қарор қабул қилинмаган.

166
0

Комментарии