• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 28 сентября 19:04

Октябрь ойида Ўзбекистонда қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди

Ўзбекистонда октябрь ойи беқарор об-ҳаво билан бошланади. Ой давомида илиқ кунларда ҳаво ҳарорати +25…+28 даражагача кўтарилиши, совуқ ҳаво оқимлари кириб келганда эса кундузи +15…+20 даражагача пасайиши мумкин. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.

278
0
uznews.uz

1 октябрь куни республика марказий ва шарқий ҳудудларига нам ва нисбатан салқин ҳаво кириб келиши давом этади. Айрим жойларда ёмғир ёғиши, тоғолди ва тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кучлироқ бўлиши мумкин. Баланд тоғли ҳудудларда ёмғир қорга айланиши эҳтимоли бор.

2–4 октябрь кунлари республиканинг аксарият ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди ва ҳарорат кўтарила бошлайди. 4 октябрдан шимоли-ғарбий ҳудудларга салқин ва нам ҳаво кириб келиши, 5–7 октябрь кунлари эса унинг таъсири мамлакатнинг бошқа ҳудудларига ҳам тарқалиши прогноз қилинмоқда.

Синоптикларга кўра, бундай «ҳарорат тебранишлари» октябрь охиригача давом этиши мумкин. Илиқ даврларда кечаси ҳарорат +10…+13, кундузи +25…+28 даража атрофида бўлади.

Совуқ ҳаво оқимлари кириб келган даврларда эса кечаси +3…+8, кундузи +15…+20 даражагача пасайиши мумкин. Республика шимолида совуқ кучлироқ бўлиб, кечаси ҳарорат 0…-2 даражагача тушиши, кундузи +10…+15 даража бўлиши эҳтимоли бор.

Умуман, октябрь ойидаги ҳарорат фони иқлимий меъёр атрофида, айрим жойларда эса ундан юқори бўлиши кутилмоқда. Ёғингарчилик миқдори ҳудудлар ва ой давомида нотекис тақсимланади.

Шимолий ҳудудларда ёғингарчилик миқдори иқлимий меъёрдан камроқ бўлиши мумкин. Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятлари ҳамда Фарғона водийсининг айрим ҳудудларида эса ёғингарчилик меъёрдан кўпроқ бўлиши эҳтимоли бор. 

278
0

Комментарии