• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 25 сентября 18:36

Ўзбекистонда тақиқланган интернет-ресурсларни текшириш сервиси ишга туширилди

Ўзбекистонда қайси интернет-манба ёки каналлар суд қарори билан тақиқланганини текшириш имконини берувчи янги сервис ишга туширилди.

351
0
uznews.uz

Олий суднинг Рақамли технологиялар ва сунъий интеллект технологиялари департаменти матбуот хизмати маълум қилишича, MY.SUD.UZ интерактив хизматлар порталида «Тақиқланган каналлар» сервиси иш бошлади.

Янги сервис орқали фойдаланувчилар Ўзбекистон Олий суди томонидан диний экстремизм, терроризм ва диний ақидапарастлик ғояларини ўз ичига олган, деб топилган ҳамда уларни мамлакат ҳудудига олиб кириш, тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ва намойиш этиш тақиқланган интернет-манбалар ҳақида маълумот олишлари мумкин.

Сервисда тақиқланган манбалар ва каналларни қидириш, шунингдек, маълумотларни турли ижтимоий тармоқ ва платформалар кесимида кўриш имконияти мавжуд. Улар орасида YouTube, TikTok, Instagram, Threads ва бошқа платформалар бор.

13 июль ҳолатига кўра, рўйхатда 1882 та интернет-манба мавжуд.

351
0

Комментарии