• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 24 сентября 18:50

Қозоғистонда машғулот вақтида 19 нафар ҳарбий денгизга оқиб кетди, 9 нафари ҳалок бўлди

Қозоғистоннинг Манғистов вилоятида ҳарбий-денгиз машғулотлари вақтида 19 нафар ҳарбий хизматчини денгиз оқими олиб кетган. Ҳозирга қадар улардан 9 нафари ҳалок бўлгани тасдиқланган.

247
0
Видеодан кадр

Ҳодиса 24 сентябрь куни Қозоғистон Қуролли кучлари Ҳарбий-денгиз кучларининг Каспий денгизи соҳилидаги ўқув-жанговар вазифани бажариши вақтида содир бўлган. Қозоғистон Мудофаа вазирлиги маълум қилишича, воқеага об-ҳавонинг кескин ёмонлашиши ва шамолнинг кучайиши сабаб бўлган.

Дастлабки маълумотларга кўра, денгизга оқиб кетган 19 нафар ҳарбий хизматчидан уч нафари қутқарилган. Улардан бири касалхонага ётқизилган. Қолган ҳарбийларни қидириш ишлари давом этмоқда.

Қидирув-қутқарув ишларига Ҳарбий-денгиз кучлари бўлинмалари, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари, авиация ва бошқа тегишли хизматлар жалб қилинган.

Ҳодиса сабабларини аниқлаш ва қидирув-қутқарув ишларини мувофиқлаштириш учун Қозоғистон Мудофаа вазири, авиация генерал-лейтенанти Даурен Косанов бошчилигидаги комиссия воқеа жойига юборилган.

Вазирлик ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг яқинларига ҳамдардлик билдириб, уларнинг оилаларига зарур ёрдам кўрсатилишини маълум қилган.

Қидирув-қутқарув операцияси давом этмоқда. Қўшимча маълумотлар расмий тасдиқлангани сари эълон қилиниши айтилган.

247
0

Комментарии