• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 24 сентября 14:32

Шавкат Мирзиёев Россияда ишлаб қайтган аёл билан суҳбатини эслади

Президент Шавкат Мирзиёев Андижондаги мулоқот чоғида кеча суҳбатлашган аёлнинг ҳаётий ҳикоясини эслади. Унинг сўзларига кўра, аёл Россияда бир неча йил ишлаб, икки нафар фарзандини ёлғиз тарбиялаган.

193
0
president.uz

Давлат раҳбари аёл билан суҳбат тафсилотларини айтиб берди.

«Оддий бир аёл кўз ёши билан: “Жаноб Президент, Россияда ишлаб юрганман, неча йиллардан бери. Икки нафар фарзандим бор, она бўлиб ўзим тарбиялаяпман”, деди.

Унинг кўзида нур бор эди. Менга айтган биринчи гапи — “Бу ерда даромадим анча юқори”, дегани бўлди», — деди Шавкат Мирзиёев.

Президент аёлнинг икки фарзандидан бири бу йил Андижон давлат тиббиёт институтига ўқишга кирганини ҳам таъкидлади.

«Мен ундан: “Беш йил олдин фарзандингиз ўқишга киришига ишонармидингиз?” деб сўрадим. Бутун зал “Ҳеч қачон бундай бўлмаган”, деб жавоб берди.

Бу ислоҳотларимизга берилган халқнинг баҳоси эмасми?» — деди давлат раҳбари.

193
0

Комментарии