• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 24 сентября 10:15

Қирғизистонда бу йил 27 январда президентлик сайлови ўтказилади

Қирғизистон парламенти пайшанба куни бўлиб ўтган мажлисда навбатдаги президентлик сайловини 2027 йил 27 январда ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилди.

167
0
SOPA Images

Амалдаги қонунчиликка кўра, парламент сайлов санасини овоз бериш кунига камида тўрт ой қолганда эълон қилиши керак. Агар белгиланган муддатда сайлов санаси белгиланмаса, сайловлар автоматик равишда охирги муддатдан кейинги кунга тайинланган ҳисобланади.

Дастлабки маълумотларга кўра, сайловолди ташвиқот жараёни 22 ёки 23 декабрдан бошланиши мумкин.

Қирғизистон президенти лавозимига давлат тилини биладиган, 35 ёшга тўлган фуқаро сайланиши мумкин. Номзод хорижий давлат фуқаролигига эга бўлмаслиги ва Қирғизистонда камида 15 йил яшаган бўлиши лозим.

Қонунга киритилган янги ўзгартишларга кўра, судланганлиги олиб ташланган шахс ҳам президентликка номзод бўла олмайди. Шунингдек, жиноят иши реабилитация қилмайдиган асослар бўйича тугатилган шахсларга ҳам номзод бўлиш тақиқланади.

Аввалги тартибда эса номзоднинг судланган бўлмаслиги талаб қилинган, бироқ судланганлиги тугалланган ёки олиб ташланган шахслар сайловда иштирок этиши мумкин эди.

167
0

Комментарии