• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 23 сентября 18:29

Марказий банк Самарқанддаги шахмат Олимпиадасига бағишланган тангалар чиқаради

46-Жаҳон шахмат Олимпиадаси муносабати билан олтин ва кумушдан эсдалик тангалари муомалага чиқарилади. Ҳар бир танганинг оғирлиги 31,1 грамм, номинали 100 минг сўмни ташкил этади.

216
0
МБ

Ўзбекистон Марказий банки Самарқандда бўлиб ўтадиган 46-Жаҳон шахмат Олимпиадасига бағишланган олтин ва кумуш эсдалик тангаларини муомалага чиқаради. Бу ҳақда Марказий банк хабар берди.

Тангалар «Икки танга — бир Регистон» концепцияси асосида ишланган. Улар ёнма-ён жойлаштирилганда Регистон майдони фасадининг яхлит тасвири ҳосил бўлади.

Танганинг аверсида Самарқанддаги Тиллақори мадрасасининг меъморий элементлари шахмат фигуралари ва геометрик нақшлар билан уйғунлаштирилган. Ушбу композиция стратегик фикрлаш, интеллектуал салоҳият, жамоавий бирлик ва Шарқ меъморчилиги меросини ифодалайди.

Олтин тангада «46-Butunjahon Shaxmat Olimpiadasi Samarqand-2026», кумуш тангада эса «46th Fide Chess Olympiad Samarkand-2026» ёзуви жойлаштирилади.

Танганинг реверсида Халқаро шахмат федерацияси (FIDE) логотипи тасвирланган. Олтин тангада «O‘zbekiston Respublikasi Markaziy banki», кумуш тангада эса «Central Bank of the Republic of Uzbekistan» ёзуви ҳамда номинал қиймати кўрсатилади.

Эсдалик тангалари 999,9 пробали олтин ва кумушдан зарб қилинади. Ҳар бир танганинг оғирлиги 31,1 грамм, номинал қиймати 100 минг сўм бўлади.

Дастлаб 100 дона олтин ва 500 дона кумуш танга чиқариш режалаштирилган. Марказий банк маълум қилишича, бозор талаби ва коллекционерларнинг қизиқишига қараб тангалар бир неча босқичда қўшимча зарб қилиниши мумкин.

216
0

Комментарии