• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 23 сентября 14:29

Президент Андижонда $9,4 млрдлик 206 та инвестиция лойиҳа қурилишини бошлаб берди

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Андижон вилоятига ташрифи доирасида умумий қиймати 9,4 миллиард долларлик 206 та инвестиция лойиҳасини ишга тушириш ва уларнинг қурилишига старт бериш маросими бўлиб ўтди.

216
0
prezident.uz

Шундан 2,05 миллиард долларлик 98 та лойиҳа ишга туширилди, яна 7,35 миллиард долларлик 108 та лойиҳанинг қурилиши бошланди.

Лойиҳалар энергетика, қурилиш, тўқимачилик, машинасозлик, таълим, туризм, логистика, фармацевтика ва соғлиқни сақлаш каби соҳаларни қамраб олган. Улар вилоятнинг барча 16 та шаҳар ва туманида амалга оширилади.

Жумладан, электр автобуслар, қуёш панеллари, микрогидроэнергетика ускуналари, транспорт воситалари ва юк вагонлари ишлаб чиқариш қувватлари, замонавий таълим ва тиббиёт марказлари, халқаро логистика ва туризм мажмуалари ташкил этилади.

Лойиҳалар натижасида 45 мингдан зиёд янги иш ўрни яратилиши, йилига 60,6 триллион сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилиши ва 533 миллион долларлик экспорт имконияти шаклланиши кутилмоқда.

Маросим якунида Президент рамзий тугмани босиб, 98 та янги лойиҳани ишга туширди ва 108 та объект қурилишига старт берди.

216
0

Комментарии