• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 21 сентября 18:17

Чирчиқда нарколаборатория ташкил қилган тўрт киши ушланди

ДХХ ва Тошкент вилояти ИИББ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Чирчиқда гиёҳвандлик воситаларини тайёрлаш ва сотиш билан шуғулланган тўрт нафар фуқаро қўлга олинди.

212
0
xavfsizlik.uz

Маълум қилинишича, 2000 ва 2002 йилларда туғилган шахслар кўп қаватли уйлардан биридаги хонадонни ижарага олиб, Telegram орқали хорижлик кураторлар етказиб берган «гашиш мойи» ва ярим тайёр маҳсулотларни қайта ишлаб, «гашиш» тайёрлашган.

Хонадонни кўздан кечиришда тахминан 400 грамм «гашиш», 5 килограмм ярим тайёр маҳсулот, электр печ, миксер, тарози, қўлқоплар ва бошқа буюмлар ашёвий далил сифатида олинди.

Терговга қадар текширувда қўлга олинганлардан бири аввал Россияга, яна икки нафари Вьетнам ва Таиландга бориб, лаборатория шароитида наркотик моддалар тайёрлаш билан шуғуллангани аниқланган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 276¹-моддаси 3-қисми «а» ва «б» бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

212
0

Комментарии