• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 21 сентября 12:17

Бу ҳафта Ўзбекистонда ҳаво +32 даражагача исийди

Ўзбекистонда жорий иш ҳафтасида аксар ҳудудларда ёғингарчиликсиз, қулай об-ҳаво кузатилади. Кечалари ҳарорат +13 даражагача пасаяди.

208
0
uznews.uz

Ўзгидромет маълумотига кўра, ҳафта давомида республика ҳудудининг катта қисмида кам булутли, айрим жойларда ўзгарувчан булутли об-ҳаво бўлади. Ёғингарчилик кутилмайди.

Фақат айрим тоғли ҳудудларда, шунингдек, 24–25 сентябрь кунлари Фарғона водийси вилоятларининг айрим жойларида қисқа муддатли ёмғир ва момақалдироқ бўлиши мумкин.

Кечалари ҳаво ҳарорати +13…+18 даража, кундуз кунлари +27…+32 даража атрофида бўлади. Жанубда ҳарорат +35…+37 даражагача кўтарилиши мумкин. Шарқий йўналишда шамол 7–12 м/с тезликда эсади.

Тошкентда ҳам асосан кам булутли, баъзи вақтларда ўзгарувчан булутли об-ҳаво кузатилади, ёғингарчилик кутилмайди. Кечалари +15…+18, кундуз кунлари +29…+32 даража бўлади. 25 сентябрь куни пойтахтда ҳаво +27…+29 даража атрофида бўлиши кутилмоқда.

208
0

Комментарии