Департаментнинг Сергели тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда И.М. исмли фуқаронинг банкка қўйган 500 минг доллари билан боғлиқ ҳолат ўрганилган.
Аниқланишича, банкнинг масъул шахслари фуқаро номидан қалбаки ариза ва бошқа ҳужжатларни расмийлаштириб, унинг омонатидан 300 минг АҚШ долларини ўзлаштириб, талон-торож қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ҳамда 228-моддаси (ҳужжатларни қалбакилаштириш ва улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Комментарии