• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 17 сентября 18:06

Тошкентда автобусда йўловчи аёлга шилқимлик қилган эркак 3 суткага қамалди

26 ёшли эркак аёлнинг талабларига қарамай, унга тегинишда давом этган. Суд унга маъмурий қамоқ жазосини тайинлади.

655
0
uznews.uz

Иш Сергели тумани жиноят ишлари бўйича судида кўриб чиқилган. Бу ҳақда UzNews.uz мухбири суд қарорига таяниб хабар берди.

Иш материалларига кўра, воқеа пойтахтнинг Сергелий тумани ҳудудидан ҳаракатланган 47-сонли автобусда содир бўлган. Т.З. исмли эркак йўловчи аёлнинг танасининг турли қисмларига тегиниб, унга шилқимлик қилган.

Аёл ундан ҳаракатларини тўхтатиш ва ўзини муносиб тутишни талаб қилганига қарамай, эркак бу ҳаракатларини давом эттирган.

Судда Т.З. айбига иқрор бўлиб, қилмишидан пушаймон эканини билдирган ва бундай ҳолат бошқа такрорланмаслигини айтган.

Суд қарори билан у Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-1-моддаси 1-қисми (жинсий шилқимлик)да назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбли деб топилди.

Унга 3 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

 

655
0

Комментарии